Қабуллар, беморлар, даволаш режалари, молиявий бошқарув ва ҳисоботлар — онлайн брон сервислари билан интеграциялашган ягона автоматлаштирилган тизим.



Барча маҳсулотлар ягона SoftMed платформасига асосланган: битта логин, умумий беморлар базаси, молиявий бошқарув ва ҳисоботлар. Ҳар бир йўналиш эса ўзига хос модуллар билан тўлдирилади.
Қабуллар жадвали, интерактив тиш формуласи, босқичли даволаш режаси, беморларнинг даволаниш тарихи, касса ва шифокорлар улушини бошқариш.
БатафсилКўриш қобилиятини текшириш натижалари, кўзойнак ва контакт линзалар рецептлари, беморларнинг текширув тарихи, операциялар режаси ва даволаш жараёнини бошқариш.
ЛОР шифокорлари учун беморларнинг электрон картаси, қулоқ, бурун ва томоқ касалликлари бўйича кўрик натижалари, ташхис ва даволаш режаси, муолажалар тарихи, текширув натижалари ҳамда қайта қабуллар жадвалини бошқариш.
Таҳлил буюртмаларини қабул қилиш, намуналар ҳаракатини кузатиш, таҳлил натижаларини қайд этиш, натижа бланкаларини шакллантириш ва тайёр натижаларни шифокорларга юбориш.
УЗИ текширувлари жадвали, беморлар тарихи, тайёр хулоса шаблонлари, текширув натижаларини сақлаш ва тайёр хулосаларни беморларга юбориш.
Беморларнинг электрон картаси, ҳомиладорликни босқичма-босқич кузатиш, скрининг ва УЗИ текширувлари жадвали, лаборатор таҳлиллар тарихи ҳамда ҳомиладорлик мониторинги.
Косметологик муолажалар тарихи, процедура курслари ва пакетлари, абонементлар ҳисоби, мижозларнинг «олдин / кейин» фотосуратлари ва муолажалар динамикасини кузатиш.
Барча бўлимлар фаолиятини ягона тизимда бошқариш, умумий беморлар базаси, шифокорлар қабули, ягона касса, молиявий назорат ва умумлаштирилган ҳисоботлар.
Жадвал, бемор картаси, касса ва ҳисоботлар аллақачон тайёр ва ишлаб турибди. Шу сабабли янги йўналиш учун тизим нолдан ёзилмайди — тезроқ, ишончлироқ ва арзонроқ яратилади.
Қабулдан тўловгача — клиниканинг кундалик иши учун тўлиқ тизим. Қуйидагилар ҳақиқий иш экранлари (намуна сифатида стоматология клиникаси кўрсатилган).

Гинекология, косметология, кўп тармоқли марказ ёки бошқа йўналиш — аввал иш жараёнларингизни ўрганамиз, сўнг айнан клиникангизга мос тизим қурамиз.
Клиникангизга келиб, иш жараёнларини жойида ўрганамиз. Бепул.
Модуллар, нарх, муддат ва экранлар кўринишини бирга келишиб оламиз.
Тайёр SoftMed пойдевори устида қурамиз — шунинг учун тез.
Маълумотларингизни кўчирамиз ва ходимларни ўқитамиз.
Янгиланишлар ва техник ёрдам — доимий.
Нарх ва муддат таҳлилдан сўнг аниқланади.
Ҳар бир тарифни 7 кун бепул синаб кўринг. Улаш ва созлаш — бепул.
Бир-икки шифокорли кабинет учун
Тўлов ҳар ой амалга оширилади
Шартнома камида 1 йил муддатга тузилади
Ривожланаётган клиника учун
Тўлов ҳар ой амалга оширилади
Шартнома камида 1 йил муддатга тузилади
Йирик клиникалар ва тармоқлар учун
Клиникангиз ҳажмига қараб индивидуал ҳисобланади
Шартнома камида 1 йил муддатга тузилади
Индивидуал тизим нархи керакли модуллар сонига қараб ҳисобланади.
SoftMed турли йўналишдаги тиббиёт клиникалари учун яратилган. Стоматология, кўз клиникаси, ЛОР ва лаборатория учун тизимлар тайёр. УЗИ, гинекология, косметология ва кўп тармоқли клиникалар учун ечимлар тез орада ишга тушади. Йўналишингиз рўйхатда бўлмаса, тизимни буюртма асосида яратамиз.
Ҳа. Start ва Клиника тарифларини 7 кун бепул синаб кўришингиз мумкин. Синов даврида тизимни клиникангизга улаб, созлаб берамиз — бу ҳам бепул.
Шартнома камида 1 йил муддатга тузилади. Тўлов ҳар ой амалга оширилади, йиллик тўловда эса чегирма берилади. Шартномага ҳисоб-фактура ҳам расмийлаштирилади.
Йўқ. SoftMed браузер орқали ишлайди: компьютер, планшет ёки телефондан кирасиз. Фақат интернет алоқаси керак бўлади.
Ҳар бир клиника фақат ўз маълумотларини кўради. Ҳар бир ходим шахсий логин ва парол билан киради ва фақат ўз вазифасига тегишли бўлимлардан фойдаланади. Тўловлар ўчирилмайди — ҳар бир ўзгаришнинг изи сақланади. Маълумотларингизни исталган вақтда тўлиқ юклаб олишингиз мумкин.
Ҳа. Клиникангиз Doktorga.uz беморлар платформасида кўринади. Бемор онлайн брон қилганда ёзув тўғридан-тўғри қабуллар жадвалингизга тушади — қўнғироқ ва қўлда киритиш шарт эмас.
Ҳа. Беморлар рўйхатини Excel'дан тизимга ўзимиз кўчириб берамиз, маълумотларингиз йўқолмайди.
Тизим ўзбек тилида ва содда қилиб яратилган. Жорий этиш вақтида ходимларингизни ўзимиз ўқитамиз, кейин ҳам ҳар қандай саволга ёрдам берамиз.
Одатда 4–10 ҳафта. Жадвал, бемор картаси, молиявий бошқарув ва ҳисоботлар тайёр пойдеворда мавжуд, шунинг учун фақат клиникангизга хос қисмлар яратилади. Аниқ нарх ва муддатни таҳлилдан сўнг айтамиз.
Банк ўтказмаси орқали (шартнома ва ҳисоб-фактура билан), шунингдек Payme ёки Click орқали.
Тайёр тизимни кўрмоқчимисиз ёки клиникангиз учун индивидуал ечим керакми? Аризани тўлдиринг — мутахассисимиз сиз билан боғланади.